10983

Миллий терма жамоанинг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларга тайёргарлик дастури тасдиқланди

Спорт 23 июнь 17:26 356

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Хитой ва Жанубий Корея билан ўйинларга тайёргарлик дастури тасдиқланди, хабар қилади ЎФФ матбуот хизмати.

Дастурга кўра, миллий терма жамоа аъзолари 17–23 июль кунлари хорижда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Йиғин доирасида 2 та назорат ўйинини ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, йиғинда янги футболчиларни синовдан ўтказиш масаласи устувор вазифа сифатида кун тартибига киритилган.

Миллий терманинг кейинги йиғини августнинг охирги ўн кунлигида бошланади. 24 ёки 25 августда Тошкентда ўртоқлик учрашувини ташкил қилиш кўзда тутилган. Айни пайтда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Жануби-шарқий Осиё жамоалари билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

31 август куни Вухан шаҳрида Хитой термасига қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ–2018 саралаш ўйинига Ўзбекистон терма жамоаси 28 августда жўнаб кетишни режалаштиряпти. Делегация Хитой билан ўйинни тугатибоқ 1 сентябрь куни кечаси Тошкентга қайтиб келади ва 5 сентябрдаги Жанубий Корея билан ўйинга тайёргарлик кўради.

Изоҳ билдириш