13145

«Ростов» раҳбарияти: Шомуродов клубимизга ўтганидан хурсандмиз

Спорт 18 июль 14:27 496

Ксения Набаткина. «Ростов» футбол клуби таркибга янги қўшилган Элдор Шомуродовнинг муваффақиятли иштирок этишига умид қилмоқда, деди клуб ижрочи директори Константин Дзюба Sputnik мухбирига.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Россия жамоасига Тошкентнинг «Бунёдкор» клубидан ўтди ва ушбу клубнинг Россияда тўп сурадиган илк вакили бўлди.

«Биз бу футболчининг таркибимизга қўшилганидан, ушбу трансфер амалга ошганидан хурсандмиз. Ундан умидимиз жуда катта. У истиқболли футболчи, у узоқ йиллар давомида мухлисларимизга қувонч бағишлайди ва ажойиб ўйин намойиш этади деб умид қиламан», — деди Дзюба.
Унинг айтишича, Шомуродов мухлис ва журналистлар таклиф этилган клубнинг янги ўйинчиларини таништириш маросимида и
штирок этган.

Ҳужумчи «Бунёдкор» сафида 83 ўйинда майдонга тушган ва 22та гол урган, терма жамоа таркибида эса 18 ўйинда 6 тўп киритган.

Изоҳ билдириш