10898

Диққат: Абдулазиз Камилов билан тўғридан-тўғри мулоқотни ўтказиб юборманг

Узбекистан 23 июнь 12:46 489

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да белгиланган топшириқларни амалга ошириш доирасида 2017-йилнинг 5-июл куни Тошкент вақти билан соат 14.00 дан 16.00 га қадар ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистондаги ва хориждаги ватандошлар билан учрашув ўтказади ва уларнинг саволларига жавоб беради, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати

Видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган тадбирда Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва бош консулхоналари раҳбарлари иштирок этади.
Мулоқот доирасида Ўзбекистон ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари қаршисида ватандошларимизнинг ТИВ фаолияти билан боғлиқ долзарб муаммолари кўриб чиқилади.
Ташқи ишлар вазирлигига тўғридан тўғри мурожаат қилиш имконига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари матн, аудио ва видео кўринишдаги ўз саволларини Вазирнинг виртуал қабулхонасига, мулоқот@тив.уз расмий электрон манзилига, шунингдек, ТИВнинг “Фаcебоок”даги расмий саҳифаси ва “Телеграм”даги каналга олдиндан жўнатишлари мумкин.

Шу ўринда маълум қиламизки, аноним хатлар, одобсизлик мазмунидаги мурожаатлар (уятсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва бошқалар), мурожаат матнида тушунарсиз қисқартиришлар мавжуд бўлган, таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожатлар кўриб чиқилмайди.

Мурожаатлар ушбу эълон чоп этилган вақтдан тадбир якунланганига қадар – 2017-йилнинг 5-июл куни Тошкент вақти билан соат 16.00гача қабул қилинади.

Изоҳ билдириш