10738

23 июнь Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Узбекистан 22 июнь 14:19 413

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 23 июнь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 23-25, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 20-25, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 22-27, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 22-27, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 23-28, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Изоҳ билдириш