1068

Пойтахт кўчалари таъмири бўйича фоторепортаж

Узбекистан 19 март 8:20 319

Аввал хабар қилинганидек, шу кунларда пойтахт кўчаларида — 2017 йилнинг 7 март куни тасдиқланган «2017 йилда Тошкент шаҳри туманларининг йўл инфратузилмасини ривожлантиришнинг манзилли дастури»га мувофиқ жорий ва тўла таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Таъмир ишлари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги «Автомагистраль», «Тошкенткўприк» ҳамда «Трансйўлқурилиш» ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Юнусобод туманидаги «Юқори Қорақамиш» ва «Мойқўрғон» кўчаларидаги жорий таъмирлаш ишлари якунига етди. Сергели туманидаги қатор кўчаларда 9,5 км узунликда тўла таъмирлаш ишлари юқори суръатларда давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари Олмазор туманидаги «Талабалар», «Мухбир», «Шифокорлар», Юнусобод туманидаги «Бодомзор йўли», Яккасарой туманидаги Бобур, Яшнобод туманидаги «Мўйноқ» кўчаларида ҳам жорий ва тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш