19925

Beeline Бразилияда роуминг географиясини кенгайтирмоқда

Технология 5 октябрь 11:37 369

Энг йирик алоқа оператори Beeline Бразилияда роуминг географияси кенгайгани ҳақида хабар беради. Oi компанияси билан имзоланган шартномалар натижасида, Beeline абонентлари интернет-роуминг хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Beeline 2010 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги етакчи роуминг-оператор бўлиб келмоқда. Beeline овозли роуминг хизмати дунёнинг 185 мамлакатида 489 та ҳорижий операторлар билан ишончли ҳамкорлик алоқалари туфайли тақдим этилган. Beeline абонентлари GPRS-роумингдан, компания 372 маҳаллий уяли алоқа компаниялари билан ҳамкорлик қилаётган, дунёнинг 161 давлатларида фойдаланишлари мумкин. CAMEL-роуминг хизмати компания мижозларига 103 та дунё мамлакатларида 231 операторлар томонидан тақдим этилади.

Изоҳ билдириш