Бугун эрталаб «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг HY 011 рейси билан Тошкентдан Нукусга йўл олган самолёти техник сабабларга кўра аэропортга қайтди. Бу ҳақида авиамкомпания матбуот хизмати хабар берди.
«Ил-114-100″ самолёти экипажи пойтахт аэропортига қайтишга қарор қилди ва муваффақиятли қўнди», — дейилади хабарда.
Рейснинг 46 нафар йўловчиси Тошкентдан Нукусга бошқа самолётда парвоз қилишган.