Ушбу бренд кўпчиликка қадрдон, бир замонлар телефонсозликдаги энг таниқли ном эди. Смартфонлар даври келгач, у биринчиликни бошқаларга бериб қўйди, кейинчалик аста-секин энг орқа қаторларга ўтди…
Лекин эндиликда ушбу ном остида яна тугмачали телефонлар ва замонавий смартфонлар ишлаб чиқарилмоқда. Мана, тез орада унинг илғор хусусиятли, ўзига муносиб нархдаги Nokia 9 флагмани тақдим этилиш арафасида.
Шу билан бирга, бозорларда Nokia’нинг классик услубдаги – тугмачали телефонлари ҳам таклиф этилаётир. Табиийки, Ўзбекистонда ҳам уларнинг харидорлари бисёр.
Биз сизларнинг эътиборингизга пойтахтимиздаги «Малика» савдо марказида Nokia’нинг айрим ҳамёнбоп телефонларига сўмда белгиланган нархларни ҳавола этмоқчимиз.
Nokia 3310 – 738 000 сўм
Nokia 230 – 574 000 сўм
Nokia 105 – 287 000 сўм
Nokia 216 – 410 000 сўм