9919

Европага қувур: Ўзбекистон Ғарбга газ экспорт қилмоқчи

Ўзбекистон 15 июнь 11:30 324

«Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси келгусида табиий газни Европа мамлакатларига экспорт қилишни режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекнефтегаз» компания раиси Алишер Султонов Халқаро пресс-клуб йиғилишида маълум қилди.

«Албатта, биз Европага чиқишга ҳаракат қилмоқдамиз. Каспий денгизига чиқишнинг ўзи кўп нарса ҳақида далолат бермоқда. Билвосита табиий газимиз «Газпром» компанияси орқали Европа мамлакатларига етказилаяпти», — деди холдинг раҳбари.

Шу сабабли, «Ўзбекнефтегаз» компанияси ўзининг шериклари билан ҳамкорликда Европа бозорига чиқиш стратегиясини амалга оширишни режалаштирилган. Мутахассисларнинг фикрича, ўзбек миллий холдинг компанияси учун энг қулай бўлган йўналиш бу Жанубий газ йўлагидир.

Мазкур лойиҳада Каспий минтақаси бўйича Грузия ва Туркия орқали Епропага табиий газ етказиб бериш кўзда тутилган. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, 2017 йилда озарбайжонлик SOCAR ва «Ўзбекнефтегаз» компаниялари ҳамкорликда Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳудудларида нефт-газ операцияларини амалга ошириш бўйича келишув имзолашган.

Жумладан, томонлар Каспий ва Ўзбекистон ҳудудларида ушбу ишларни амалга оширувчи қўшма корхона фаолияти йўлга қўйишган. Ушбу битим асосида табиий бойликларни транзит қилиш, геология-қидирув ишларни амалга ошириш ва бошқа келишув вазифаларини бажариш кўзда тутилган.

Изоҳ билдириш