9803

«Ўзбекистон 24» телерадиоканали қачон эфирга чиқади, «27 июнь»дами?

Ўзбекистон 14 июнь 14:36 299

Бугун, 14 июнь куни «O’zbekiston 24″: Ахборот маконидаги янги истиқболлар» мавзусида Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ушбу телеканалнинг қачон ишга тушиши ҳақида маълумот берилди.

“O’zbekiston 24” телеканали директори Озод Ҳамидхўжаев:

— Телеканалнинг ишга тушиш санасини ҳозирча аниқ айтолмаймиз. “O’zbekiston 24” телерадиоканали қачон эфирга чиқишга тайёр бўлса, шунда чиқади. Телерадиоканал фаолияти босқичма-босқич амалга оширилади, биринчи босқичда радио ва веб-сайт ишга туширилади. Бизда шундай анъана сақланиб қолинган-ки, қандайдир янги ишни маълум бир байрам саналарида бошлаш. Мен бунга қўшилмаган бўлардим. Муҳим тадбирлар исталган бебайрам кунларда ҳам ўтказилиши мумкин. Шунингдек, аҳоли орасида телеканал 27 июнь кунида эфирга чиқиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бу хабарлар асоссиз.

Бобир Алихонов, МТРК раисининг биринчи ўринбосари:

— “O’zbekiston 24” каналининг студияси МТРКнинг Медиа марказида жойлашади. Ҳозирда замонавий техника ускуналарининг бир қисми олиб келинган, яна бир қисми келтирилиши керак. Ўйлайманки, бу узоққа чўзилмайди. Бугунги мана шу учрашувимиз ҳам қайсидир маънода биринчи қадам. Яқин ўртада телеканлнинг тақдимот маросими ўтказилади.

Изоҳ билдириш