9691

Бугун яна видеоселектор ўтказилди

Ўзбекистон 13 июнь 20:44 378

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун суд органларида одил судловни таъминлаш масалалари юзасидан судьялар ҳамжамияти билан мулоқот ўтказди.

Маълумотига кўра, бугун, 13 июнь куни соат 16:00да президент раислигида видеоселектор ўтказилди.

Видеоселектор йиғилиши кун тартибига суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишлар аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифалар киритилган.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Президентнинг Давлат маслаҳатчилари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди. Видеоконференция алоқаси орқали йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, суд соҳаси фахрийлари ва суд ходимлари, Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари депутатлари, халқ қабулхоналари раҳбарлари, халқ таълими бўлими раҳбарлари, барча коллеж, лицей ва мактаблар директорлари, қишлоқ-овул, шаҳарча ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этган.

Ушбу селектор мажлисида ҳар бир иштирокчи муҳокама этиладиган масала юзасидан ахборот беришга тайёр ҳолда келиши ҳамда йиғилиш залига телефон ва бошқа овоз ёзиш қурилмалари олиб кирмаслиги талаб этилган.

Изоҳ билдириш