9606

Самарқанд вилоятига вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди

Ўзбекистон 13 июнь 10:58 531

Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаевни ўз вазифасидан озод қилган эди

Бугун олинган хабарга кўра, Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Туробжон Жўраев тайинланган.

Бу ҳақидаги маълумот  ҳокимлик вакили томонидан тасдиқланди. Туробжон Жўраев  Молия вазири ўринбосари, Халқ таълими вазири сифатида ишлаган (2004—2008 йй), кейинроқ 2008—2011 йилларда Сурхондарё вилоятида ҳоким бўлган. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2011 йилнинг кузида уни Қашқадарё вилоятига ҳоким этиб тайинлаган, 2013 йилнинг сентябрида эса у қаттиқ танқид қилиниб, ишдан олинганди.  2017 йилнинг 17 апрелида Жўраев Бекобод туманига ҳоким этиб тайинланган эди.

Изоҳ билдириш