9600

Криштиану Роналду терма жамоадан кетгач уни ўрнини ким эгаллашини ҳақида маълумот берди

Спорт 13 июнь 10:50 337

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Порту»дан «Милан»га ўтган Андре Силвани мақтади, деб хабар беради Спорт Экспресс.

«Терма жамоадаги фаолиятимни тугатганимдан сўнг Португалия яхши қўлларда қолади, сабаби терма жамоа яхши ҳужумчига эга. Бу Андре Силва», — дейди Роналду.

Андре Силва бу мақтовга оддий жавоб берди: «Мен хотиржамман. Ўз фикримни билдиришдан олдин ҳали анча кўп ишлашим керак».

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралашида Андре Силва 6та ўйинда 6та гол урди ва 1та пас берди.

Изоҳ билдириш