9444

13 Июн Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Ўзбекистон 12 июнь 11:41 252

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 июнь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол секундига 12-17 метргача кучаяди. Кечаси 18-20, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 32-38 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига  5-10метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 32-37даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-24, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 5-10метргача кучайиши мумкин. Кечаси 16-21, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража иссиқ бўлади.

Изоҳ билдириш