9441

Месси Аргентина термасининг ўйинларидан озод қилинди

Спорт 12 июнь 11:20 328

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Сингапурдаги ўртоқлик ўйинини ўтказиб юборади. Мазкур баҳс 13 июн кунига белгиланган.

Clarin нашрининг тарқатган хабарига кўра, у терма жамоа бош мураббийи Хорхе Сампаолидан Антонелла Рокуццо билан бўладиган никоҳ тўйига тайёргарлик кўриш мақсадида рухсат сўраган. Тўй шу ойнинг 30-санасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шунингдек, ҳимоячи Николас Отаменди шу каби сабаб билан ўртоқлик ўйинини ўтказиб юборади.

 
Изоҳ билдириш