9438

ЖЧ-2018 саралаш. Бугун Эрон-Ўзбекистон баҳси бўлади

Спорт 12 июнь 11:17 367

Аста-секинлик билан Эрон – Ўзбекистон ўртасидаги ўйин бўлиб ўтадиган кунга ҳам етиб келдик. Бу ҳар иккала терма жамоа учун жуда муҳим аҳамиятга эга.

ЭРОН
Ҳозирда 17 очко «А» гуруҳида пешқадам бўлиб турган Эрон терма жамоаси бугун ғалаба қозонса, муддатидан аввал ЖЧ йўлланмасини қўлга киритади. Шу боис, Кейруш шогирдлари Ўзбекистонга қарши учрашувга бор кучларини беришлари тайин.

ЎЗБЕКИСТОН
Терма жамоамиз бугунги баҳсда мағлубиятга учраса, тўғридан-тўғри ЖЧ йўлланмаси учун курашиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин (деярли). Ўзбекистон бундай имкониятни сақлаб қолиши учун ҳам бугун ғалаба қозониши шарт. Боз устига, бугун очко йўқотсак, Сурия бизга яқинлашиб олиши ва 3-ўрин учун курашда терма жамоамизга хавф солиши мумкин.

Иккинчидан, Эронга муддатидан олдин ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини бермаслик керак. Шунда форслар навбатдаги турда Жанубий Корея майдонига фақат ғалаба мақсадида ташриф буюради. Бу эса биз учун айни муддао. Кореяликларнинг очко йўқотиши биз учун жуда керак.

УМИД
Келинг, яхши ният қилайлик, Ўзбекистон терма жамоаси бугун Эронни мағлуб этадию, эртага Корея Доҳада Қатарга имкониятни бой беради. Шунда, сўнгги 2та турда ўзимизга керакли натижаларни қайд этиб, Россия-2018 йўлланмасини қўлга киритамиз. Насиб қилса, шундай бўлажак!

 

Манба: stadion.uz
Изоҳ билдириш