941

Абдулазиз Комилов (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабарти билан учрашди

Ўзбекистон 16 март 13:50 299

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабарти билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва банк ўртасидаги тўлақонли, конструктив руҳдаги ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни қайта тиклаш нуқтаи назаридан муносабатларни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қоидаларини ҳамда мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар ва чуқур ўзгаришлар амалга оширишга йўналтирилган бошқа қарорларни ҳаётга татбиқ этишда ЕТТБ иштирокидан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Банк Ўзбекистонда қиймати қарийб 900 миллион еврога тенг 55та лойиҳани амалга оширган. ЕТТБнинг Ўзбекистондаги сўнгги лойиҳаси 2007 йилда якунига етган.

Изоҳ билдириш