9386

Қорадори-2017 тадбири

Ўзбекистон 11 июнь 12:29 348

2017 йилнинг 08 июнь куни тахминан соат 0900 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2017» тадбири давомида, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида, фуқаро Темур Казимович Салимбаев ёнида оғирлиги 23,23 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланган. Бу хақида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий веб-сайти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исми хар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Изоҳ билдириш