9085

Бугун Остонада ШҲТ саммити очилади

Ўзбекистон 8 июнь 11:45 274

8—9 июнь кунлари Остонада Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади, деб ёзади Kazakhstan Today.

Нашр эслатишича, аввалроқ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ШҲТ кун тартибидаги бир қатор масалаларни айтиб ўтган эди. Улар орасида ташкилотнинг атроф-муҳитни қўриқлаш соҳасидаги ҳамкорлик концепцияси, экстремизмга қарши кураш бўйича ШҲТ конвенциясини имзолаш ва ушбу масала бўйича баёнот қабул қилиш, шунингдек, ташкилотга аъзо давлатларнинг наркотикага қарши стратегияси бор.

Бундан ташқари, Назарбоев бўлғуси саммит кун тартибидаги яна бир муҳим масала Ҳиндистон ва Покистонни ШҲТга тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилиш жараёнини якунлаш ҳақида қарор қабул қилишдан иборат эканлигини таъкидлади.

Изоҳ билдириш