9038

Россия корхонаси Ўзбекистонга олмосли ускуналар етказиб беради

Ўзбекистон 7 июнь 14:08 281

Россиянинг «Терекалмаз» корхонаси Ўзбекистонга олмосли ускуналар етказиб беради. Бу ҳақида «Кабардино Балкарская правда» нашри хабар қилди.

Нашрнинг ёзишича, минтақалараро муносабатларни ривожлантириш мақсадида М. Ульбашев ва М. Дидигов бошчилигидаги делегация ишчи ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.

Россия делегацияси таркибида «Терекалмаз» АЖ директорлар кенгаши раиси В. Хажуев ва бош директори А. Тлеужевлар ҳам иштирок этди. Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистоннинг геологоразведка, қурилиш ва саноат корхоналарига Кабарда-Балкария республикасидан олмосли асбоб-ускуналар етказиб бериш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон корхоналарига «Терекалмаз» корхонасида ишлаб чиқарилган тош бўлакловчи, қурилиш ва пардозлаш олмосли ускуналарини етказиб беришга келишиб олишди.

Бугунги кунда «Терекалмаз» заводида Россия ва хорижда ишлаб чиқарилган барча турдаги қурилмалар учун юқори сифатли олмосли ускуналар ишлаб чиқарилади.

Изоҳ билдириш