9035

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 50% га ортди

Иқтисод 7 июнь 14:04 383

2017 йилнинг дастлабки чорагида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50,79% га ортди, деб хабар бермоқда uz24.uz.

Россия Марказий банки маълумотларига кўра, январь — март ойлари давомида Россиядан Ўзбекистонга 570 млн доллар — ўтган йилга қараганда 192 млн долларга кўп пул маблағлари юборилди.

2016 йилнинг биринчи чорагида пул ўтказмалари ҳажми 378 млн доллар, 2015 йилда — 466 млн долларни ташкил этганини ҳисобга олганда, бу сўнгги йиллардаги юқори кўрсаткич ҳисобланади. Шу вақт мобайнида Ўзбекистондан Россияга юборилган пул ўтказмалари миқдори ўтган йилнинг биринчи чорагидаги 82 млн доллардан 2017 йилда 68 млн долларга пасайди.

Изоҳ билдириш