8920

Самарқанд халқаро аэропорти 4 июлдан бошлаб ёпилади

Ўзбекистон 6 июнь 15:29 316

Самарқанд халқаро аэропорти жорий йилнинг 4 июлидан бошлаб 1 август санасига қадар режа асосида бажариладиган таъмирлаш ишлари ўтказилиши муносабати билан ёпилади.

Шу муносабат билан Россиянинг Аэрофлот компанияси Самарқандга бажариладиган рейсларни 4 июлдан 1 августга қадар бекор қилди ва барча рейсларни Навоий халқаро аэропортига кўчирилишини эълон қилди.

Аэрофлот компанияси Самарқандга бажариладиган авиаташувлардаги ўзгаришларни оператив равишда қўшимча тарзда эълон қилиб боришини маълум қилган.

Самарқанд халқаро аэропорти билан боғланганимизда, аэропорт ходими барча рейслар Бухоро аэропортига ўтказилишини маълум қилди. «Жорий йил 1 июлдан 31 июлига қадар барча рейслар Бухорога ўтказилади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси қарори эълон қилинган», — деб аниқлик киритди суҳбатдош.

Изоҳ билдириш