8897

«Толибон» жангарилари афғон-тожик чегараси яқинида жанг олиб бормоқда

Ўзбекистон 6 июнь 14:06 456

«Толибон» ҳаракати жангарилари афғон-тожик чегараси яқинида фаол жанговар ҳаракатлар олиб бормоқда, деб хабар берди Sputnik Тожикистон. Хабарга кўра, уруш ҳаракатлари Тожикистоннинг Панж тумани яқинидаги Қундуз вилоятининг Имом Соҳиб туманида бўлиб ўтмоқда.

Толибларнинг ҳужуми 4-5 июнь кунлари бошланганлиги қайд этилган. Хориж ахборот агентликлари ушбу ҳолат ҳақида ҳозирча хабар тарқатмаган.

«Ўтган тунда тартиб посбонлари операция бошлашди. Лекин толиблар ҳужумга ўтишди ва туман марказига яқинлашиб келишмоқда», — деди туман ҳокими Имомуддин Қурайший. Илгарироқ Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари қўмондони, генерал-лейтенант Ражабали Раҳмонали Афғонистон билан чегарадаги вазиятдан ташвишда эканлиги хабар қилинганди.

Унинг сўзларига кўра, террорчилик ҳаракати ўчоқлари Афғонистоннинг жанубидан шимоли томон силжиб бормоқда.

Изоҳ билдириш