8871

Алишер Ходжаев янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон 6 июнь 12:37 536

Бир неча йил Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси лавозимида ишлаб келган, шу йилнинг февраль ойида лавозимидан озод этилган Алишер Ходжаев янги лавозимга тайинланди.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Алишер Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар бўйича қўмита раиси ўринбосарлигига тайинланди.

Ушбу қўмита Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, Республика байналмилал маркази ҳамда дўстлик жамиятлари ва хорижий давлатлар билан маданий-маърифий алоқалар кенгаши негизида ташкил этилганди.

Изоҳ билдириш