8853

ФВВга Мудофаа вазирлиги захирасидан мутахассислар жалб этилади

Ўзбекистон 6 июнь 11:46 475

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 2 июнь куни «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3029 қарорни имзолади. Бу ҳақида давлат раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинган.

Ушбу қарор билан ФВВ марказий аппарати тузилмасига сезиларли ўзгартишлар киритилган. 

  • Бундан ташқари, қуйидагилар тасдиқланди:
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмик хавф-хатарлар мониторинги ва башоратлаш марказининг тузилмаси;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг тузилмаси;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекциясининг тузилмаси;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлик чизмаси;

Фавқулодда вазиятлар бўйича ҳудудий бошқармаларда иқтисодиёт ва ҳудудлардаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга жалб этилган давлат инспекциялари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга масъул бўлган бош инспектор лавозими таъсис этилади.

Вазирликнинг янгидан ва қайта ташкил этилаётган бўлинмаларига 2018 йил 31 декабрга қадар зарур касбий ва маънавий-иродавий сифатларга эга, юқори даражада ватанпарвар ва хизмат вазифаларига содиқ мутахассислар жамланади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг янги ташкил этилаётган тузилмаларини заҳирадаги офицерлар ва сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатади.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу қарор ижроси билан боғлик тадбирларга ҳаражатлар Давлат бюджетининг “мудофаа, жамоат тартиби ва хавфсизлик” бўлими бўйича ҳар йили тасдикланадиган кўрсаткичлари доирасида, асосланган ҳисоб-китоблар асосида, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Изоҳ билдириш