8842

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масаласини Андижонда кўриб чиқадиган бўлди

Ўзбекистон 6 июнь 10:11 309

2017-йилнинг 5-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилди «Жаҳон» АА.

«Суҳбат чоғида 2017-йил 21-26-май кунлари Қирғизистоннинг Жалол-Обод шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви якунлари юзасидан фикр алмашилди», — дейилади хабарда.

Хабарда қайд этилишича навбатдаги учрашувни Андижон шаҳрида самарали ўтказиш масалалари муҳокама қилинган.

Изоҳ билдириш