8828

Россия ва Ўзбекистон пойабзал ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамкорликни тиклашмоқда

Иқтисод 6 июнь 9:56 420

«Ўзбекчармпойабзали» чарм-пойабзал уюшмаси корхоналари Москва шаҳрида енгил саноат бўйича III Халқаро бизнес анжуманида иштирок этиб, А.Косыгин номидаги Россия давлат университети ва Санкт-Петербург давлат саноат технологиялар ва дизайн университети билан келишув имзолашди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар берди.

«Ўзбекистонда пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик маҳсулотларни ишлаб чиқариш жуда катта илмий базага эга. Бунга мисол тариқасида Тошкент тўқимачилик институти келтиришимиз мумкин. Афсуски ҳозирги кунда ушбу олийгоҳ билан алоқалар узилган. Биз бу алоқаларни тикламоқчимиз», — деб таъкидлади А.Косыгин номидаги Россия давлат университети илмий ишлар бўйича ректор ўринбосари Олег Кашеев.

Енгил саноат бўйича III халқаро бизнес анжумани Россия fashion-саноати ассоциацияси ва ProFashion медиахолдинг томонидан ташкил этилган бўлиб, 11 та хорижий давлатлардан энг етакчи 70 дан ортиқ фабрикалар ва 200 дан ортиқ корхоналар иштирок этди.

Анжуманда Ўзбекистондан «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси корхоналари ва бир неча енгил саноат корхоналари, жумладан UzTEX Group, Ayuko Tekst, Xujaobod, Uzcotton Group, «Эркатой Болажон» иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси ташаббуси билан ташриф дастури доирасида «Ўзбекчармпойабзали уюшмаси корхоналари Россия олийгоҳлари билан ҳамкорлик йўллари ва истиқболлари ҳамда пойабзал саноати соҳасида кадрларни тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш тўғрисида»ги мавзуси бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон вакиллари А.Косыгин номидаги Россия давлат университетида тингловчиларни тайёрлаш ва пойабзал бўйича MosShoes халқаро кўргазмасида ўзбекистонлик тингловчиларни фаол иштирок этиш масалаларини муҳокама қилишди.

Изоҳ билдириш