8694

Бош вазир Юнусободдаги мактаб директорини ишдан бўшатиб юборди

Ўзбекистон 4 июнь 12:56 566

2 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманига ташриф буюрди, деб хабар беради uznews.uz.

Бош вазир ташрифи давомида туманда олиб борилаётган ишлар билан танишди, янги объектлар қурилиши қандай бораётганлигини текширди ҳамда болалар саломатлик муассасаларидаги шароитларни ўрганди. Шунингдек, тумандаги бир нечта ўқув муассасаларида бўлди.

Хусусан, Абдулла Арипов 86-мактабнинг ташқи ҳолатини қониқарсиз деб топди. Ҳукумат раҳбари ландшафтга нисбатан масъулиятсизлиги ва мактаб ҳовлисининг кўриниши қониқарсизлиги учун мактаб маъмуриятига танбеҳ берди. Хабарда айтилишича, Абдулла Арипов керакли ва ишончли жавоб ололмаганидан сўнг мактаб директорини ишдан бўшатишга буйруқ берган.

Изоҳ билдириш