8675

МДҲдаги энг яхши аэропорт – Бухоро аэропорти

Ўзбекистон 3 июнь 13:21 354

Анжуман доирасида ўтказилган «МДҲ давлатларидаги йилнинг энг яхши аэропорти» танловида Бухоро халқаро аэропорти ғолиб бўлди. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси матбуот хизматининг хабар беришича, аэропорт «Аэропортни ривожлантиришга қўшилган энг катта ҳисса учун» йўналишида диплом ва кубок билан тақдирланди.

Қайд этиш жоиз, бу Бухоро аэропортининг биринчи мукофоти эмас. Аэропорт 4 марта «МДҲ давлатларининг энг яхши аэропорти», 3 марта «Энг жадал ривожланаётган аэропорт» ва 2 марта «Истиқболли ривожланаётган аэропорт» мукофотига сазовор бўлган.

Бухоро аэропорти 1999 йилда халқаро аэропорт мақомини олган. 2011 йилда аэропортда янги аэровокзал мажмуаси қурилган. Аэропорт 2016 йилда ISO 9001:2015 халқаро мувофиқлик сертификатини олган. Аэропорт «Boeing», А-310/320/321, Ан-124 «Руслан» ва бошқа кўплаб русумлардаги самолётларни қабул қила олади.

Изоҳ билдириш