8626

Ўзбекистон божхона постлари 18,3 млн долларлик қурилмалар билан жиҳозланади

Иқтисод 2 июнь 15:55 312

Хитой компаниялари Ўзбекистон божхона постлари учун 18,3 млн долларлик ускуналар етказиб беради, деб хабар қилди РИА Новости божхона қўмитаси матбуот хизматига асосланиб.

Божхона қўмитаси вакили сўзларига кўра, Ўзбекистон президенти Хитой ҳукуматининг 18,3 млн долларлик грантидан самарали фойдаланиш бўйича қарорни имзолади.

«Жорий йил якунига қадар бир неча божхона постлари 14 дона замонавий сканер қурилмалари билан жиҳозланади», деди божхона қўмитаси вакили. Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига ўрта ҳажмдаги юкларни божхона кўригидан ўтказиш учун мўлжалланган 10 дона сканер қурилмалари  ўрнатилади, Тошкент, Бухоро ҳамда Сурхондарё вилоятлари темир йўл божхона постларига катта хажмдаги юклар учун 4 дона сканер текширув қурилмалари  ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда ДБҚ Ҳитой ҳукумати томонидан ажратилган 10,6 млн доллар грант ҳисобига 15 та божхона постини мобиль сканер текширув мажмуалари билан жиҳозланган эди. Ҳозирги кунда ДБҚ таркибида 230дан ортиқ божхона постлари фаолият кўрсатмоқда, уларнинг 150дан ортиғи чегара божхона постларидир.

Изоҳ билдириш