8577

Ўзбекистон ва Тожикистон чегара масалалари бўйича Баённома имзолади

Ўзбекистон 2 июнь 12:10 377

2017 йилнинг 30 май — 1 июнь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ўзаро манфаатли бўлган барча йўналишлардаги ҳамкорликни фаоллаштириш тўғрисидаги топшириқлари ижроси доирасида бўлиб ўтган учрашувда Давлат чегарасини келишилмаган айрим учрасткаларидан ўтадиган чегара чизиғининг ҳуқуқий масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунига кўра Баённома имзоланди.

Изоҳ билдириш