8313

Ўзбекистонга Россия меҳнат ва бандлик федерал хизмати делегацияси келади

Ўзбекистон 31 май 13:00 363

Россия меҳнат ва бандлик федерал хизмати (Роструд) делегацияси 31 майдан 3 июнга қадар Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Роструд делегацияси ташриф доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Делегация бундан ташқари, Тошкентдаги ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази, Самарқанддаги «MAN Auto-Uzbekistan» автомобиль заводи ҳамда шаҳардаги ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш марказига ташриф буюради.

Россия меҳнат ва бандлик федерал хизмати Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги меҳнат миграцияси бўйича келишувларни амалга ошириш борасидаги масъулиятли орган ҳисобланади.

Роструд иш берувчиларнинг меҳнат қонунчилигига амал қилишларини назорат қилади, Россияга хориждан ишчиларни жалб этиш бўйича таклифлар тайёрлашда ҳамда квоталар белгилашда иштирок этади.

Изоҳ билдириш