8281

Самарқанд чорраҳаларида ҳам камералар ўрнатилади

Ўзбекистон 31 май 10:25 344

Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бошқармаси бошлиғи Равшан Тошмуродов айтишига қараганда яқин келажакда Самарқанд чорраҳаларида ҳам видеоқайд камералари ўрнатилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

“Ҳаммага маълумки, 15 мартдан бошлаб Тошкентнинг  115 чорраҳасида ЙҲХ қоидалари бузилиш ҳолатларини фото ва видеоқайд қилиш камералари ишга тушган. Ушбу тизим қисқа вақт ичида ўзининг самарадорлигини кўрсатди. Яқин орада Самарқандда ҳам шундай тизим ишга туширилади. Видеоқайд камералари ва светофорлар ягона тизимда ишлайди. Унинг фаолияти узулуксиз бўлиши учун шаҳар чорраҳаларида қуёш батареялари ўрнатилмоқда”, — деди Тошмуродов.

Унинг айтишига қараганда, шаҳар светофорлари фаолиятини оптималлаштириш натижасида йўлларнинг ўтказиш хусусияти ошади ва бу светофорларда тўхтаб туриш вақтини 20-25%га,  чиқариш газларини ва ёнилғи сарфини 5-15 %га қисқартиради. Охирги икки омил шаҳар экологиясига ҳам ижобий таъсир қилади.

Изоҳ билдириш