8265

Ўзбекистонда Хитой ва Турк тадбиркорларига виза бериш тартиби соддалаштирилади

Ўзбекистон 30 май 22:07 383

Ўзбекистонда Туркия ва Хитой Халқ Республикаси бизнесменларига соддалаштирилган тартибда кўп марталик визаларни расмийлаштириш имкониятлари ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда «Жаҳон» АА хабар қилди.

Хабарга кўра, Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисидаги чиқишида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов вазирлик томонидан виза тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталди.

ТИВ раҳбари, жумладан, йирик ва ишончли хорижлик сармоядорлар, юқори малакали мутахассислар учун кириш визалари бериш тартибини янада енгиллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Билдирилишича, ҳозирги пайтда тадбиркорлик мақсадларида Ўзбекистонга келадиган 13 давлат —Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Латвия, Малайзия, Таиланд, Францийа, Чехия, Швейцария ва Япония фуқароларига нисбатан соддалаштирилган виза бериш тартиби амал қилмоқда.

А.Комиловнинг маълум қилишича, бугунги кунда Туркия ва Хитой Халқ Республикаси бизнесменларига соддалаштирилган тартибда кўп марталик визаларни расмийлаштириш имкониятлари ишлаб чиқилмоқда.

Изоҳ билдириш