Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Москва шаҳрида юз берган кучли табиий офат оқибатида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақида ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Самимий таъзиямни қабул қилишизни ҳамда қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ва жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўрайман», – дейилади давлат раҳбари мактубида.