8215

Андижон ва Ўш вилоятлари чегарасида топографик ва ер тузиш ишлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон 30 май 19:00 373

Андижон вилояти билан Қирғизистоннинг Ўш вилояти туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасида қўшма топографик ва ер тузиш ишлари бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда билдирилишича, 21-26 май кунлари Қирғизистоннинг Жалол-Обод шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси участкаларида камерал ишлар олиб борилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилояти билан Қирғизистоннинг Ўш вилояти туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасида қўшма топографик ва ер тузиш ишлари бўлиб ўтди. Музокаралар давомида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини делимитация қилиш бўйича оралиқ Шартнома лойиҳаси тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.

Изоҳ билдириш