8209

Тожикистон ва Ўзбекистон чегара масалаларига нуқта қўйишади

Ўзбекистон 30 май 16:46 2 759

Душанбеда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳудудий ва чегаравий масалалар бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақида Sputnik Тожикистон хабар бермоқда.

Музокараларда Тожикистон томонидан мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Маҳмадшариф Ҳақдод, Ўзбекистон томонидан алоҳида топшириқлар бўйича элчи Илҳом Неъматов иштирок этади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара узунлиги 1332,9 кмни ташкил этади. Собиқ иттифоқ парчаланганидан сўнг тожик-ўзбек чегарасининг 20 фоизга яқин чизиғи шу кунга қадар делимитация қилинмаган.

2016 йил апрелида Тожикистон ва Ўзбекистон чегарачилари мустақиллик эълон қилинганидан буён илк марта чегаравий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди, 2016 йил июнда эса бу масала бўйича икки томонлама музокаралар ўтказилди.

Изоҳ билдириш