7897

Туркиянинг энг йирик банки Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади

Иқтисод 29 май 15:23 395

Туркия Ziraat Bankи Тошкентда ўз филиалини очади. Бу ҳақида Podrobno.uz нашри ҳукумат делегация аъзоларига тайянган ҳолда хабар берди.Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, банк ўз иш фаолиятини кейинги йили бошлайди.

Ziraat Bank — Туркиянинг йирик кредик ташкилотлардан бири бўлиб, 1863 йилда ташкил этилган. Ушбу банк дунёнинг 18 та давлатларида банк хизматларини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган хафтада Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда ўзбек-турк бизнес-форуми якунлари бўйича тикувчилик, электротехника, фармацевтика, қурилиш ҳамда банк соҳасиларига оид, умумий қиймати 2 млрд $дан ортиқ 30 та лойиҳалар бўйича битимлар имзоланган эди.

Изоҳ билдириш