7775

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланди

Ўзбекистон 27 май 22:04 342

Азиз Абдуҳакимов бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланди. Ўзбекистон Президенти бу ҳақдаги тегишли фармонни 26 май куни имзолади, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Азиз Абдуҳакимов мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Меҳнат вазирлигига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Вазирлик Ўзбекистон Президентининг 23 майдаги фармонига асосан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.

Азиз Абдуҳакимов (1974 йилда туғилган) бунгача 2014 йил ёзидан 2016 йил февралига қадар Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, 2012 йил ноябрида эса Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига раҳбарлик қилган.

Изоҳ билдириш