7770

Мустақиллик шоҳ кўчасида йўлни ажратиб турувчи металл тўсиқлар олиб ташланди (фото)

Ўзбекистон 27 май 21:55 433

Тошкентдаги Мустақиллик шоҳ кўчасида шанба куни ҳаракатланиш полосаларини ажратиб турувчи металл тўсиқларнинг катта қисми олиб ташланди. Ишларга катта ҳажмда техника ва коммунал хизматлар ходимлари жалб этилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Айнан шу хизматлар 2015 йилнинг ёзи ва кузида ўнлаб километр тўсиқларни қуриш билан банд эди, ўшанда Ўзбекистон пойтахти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ўтказишга тайёргарлик кўраётганди.

Кун.uz мухбирининг хабар беришича, тўсиқлар ҳозирча фақат Мустақиллик шоҳ кўчасида олиб ташланмоқда ҳамда бу йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга йўналтирилган.

Изоҳ билдириш