7747

Ўзбек боксчилари энди Англиялик ҳамкасбларига дарс беришяпти

Спорт 27 май 16:40 396

Англия бокс федерацияси Ўзбекистон бокс федерациясига расмий мурожаат билан чиқиб, икки мамлакат терма жамоалари ўртасида Тошкентда қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказишни сўраган эди, деб ёзади Olamsport.com.

Англияликларнинг бу сўрови қондирилди. 25 май кунидан эътиборан Ўзбекистон ва Англия терма жамоалари ўртасида қўшма йиғин бошланди. Ушбу йиғин 2 июнга қадар давом этади.

Англия терма жамоаси таркибидан 15 нафар боксчи жой олган. Уларга 6 нафар мураббий ҳамроҳлик қиляпти. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Рио Олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари ҳам бор.

Ушбу йиғин ўзбекистонлик боксчиларга шу йил Германияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Англиялик боксчилар эса Украинанинг Харьков шаҳри мезбонлик қиладиган Европа чемпионатига ҳозирлик кўришяпти.

Изоҳ билдириш