7665

«Реал»нинг икки футболчиси Италияда пайдо бўлади

Спорт 26 май 13:45 393

«Интер» «Реал»нинг икки футболчиси, ярим ҳимоячи Хамес Родригес ва ҳимоячи Пепени ўз сафига қўшиб олишга яқин. Бу ҳақида Sportitalia хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, томонлар фаол тарзда музокара ўтказишмоқда ва нерадзуррилар жамоаси катта трансферлар амалга ошириш арафасида.

Пепенинг «Реал» билан шартномаси шу йилнинг ёзига қадар эди ва у миланликлар жамоаси сафига эркин агент сифатида йўл олиши мумкин.

Хамеснинг «қаймоқранглилар» билан келишуви муддати 2020 йилгача, аммо футболчи жамоадаги рақобат туфайли бошқа жамоага кетмоқчи. «Реал» бу колумбиялик футболчини 2014 йилда 75 млн еврога харид қилганди.

Аввалроқ Жорже Мендешнинг мижози бўлган бу футболчи «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Примеранинг якунланган мавсумида Родригес 22 учрашувда майдонга тушиб, 8 гол урди ва 6 голга узатма берди. Пепе эса 13 ўйинда 2 гол уриб, битта голга ҳаммуаллиф бўлди.

«Интер» «Реал»нинг яна бир ҳимоячиси Данилога қизиқиш билдирмоқда, бу футболчи учун «Арсенал» ва «ПСЖ» ҳам даъвогар.

Изоҳ билдириш