7553

Ўзбекистондаги бир шаҳар ва уч туман чегараларини ўзгартириш масаласи кўрилади

Ўзбекистон 25 май 14:02 460

27 май куни Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақида 22 май куни Сенат кенгаши мажлисида қарор қабул қилинди, деб ёзади uz24.uz.

Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан ошириш, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш Давлат дастурини изчиллик билан амалга оширишга қаратилган бир қатор қонунлар киритилади.

Мажлис кун тартибига Хива шаҳри ва Хоразм вилоятининг Хива тумани чегарасини ўзгартириш ва Хива, Шаҳрисабз шаҳарларини вилоят тасарруфидаги шаҳарлар тоифасига киритиш, Жиззах вилоятидаги Зомин ва Зарбдор туманлари чегараларини ўзгартириш ҳақидаги масалалар киритилган. Ялпи мажлисда сенаторлар бир қатор халқаро келишувлар ва конвенцияларни ратификациялаш ҳақидаги қонунларни, жумладан Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик ҳақидаги келишувни ратификациялаш тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқадилар. Мажлисда Сенат ваколатига тегишли бошқа бир қатор масалаларни кўриб чиқиш ҳам режалаштирилган.

Изоҳ билдириш