7534

Месси ва Роналду қамоқ жазосига ҳукм қилинмоқда

Спорт 25 май 12:46 433

Суд Мессини 21 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди

Испания олий суди «Барселона» жамоаси ва Аргентина термаси футболчиси Лионель Месси ва унинг отаси Хорхе Орасио Мессига солиқ тўлашдан бўйин товлаш иши бўйича қўйилган ҳукмни ўз кучида қолдирди.

Суд футболчини 21 ойлик қамоқ жазосига маҳкум этган, деб хабар бермоқда championat.com нашри

Спортчи ва унинг отаси Хорхе Орасио Месси қарийб 4,1 млн. евролик солиқларни тўлашдан бўйин товлашда айбланганди. Прокурор маълумотига кўра, ўйинчи 2007, 2008 ва 2009 йилларда олинган даромадларидан солиқ тўламаган. Футболчининг судда маълум қилишича, айнан Хорхе Орасио Месси унинг молиявий ишлари билан шуғулланган, у солиқ тўлаш мавзуси билан ҳеч қачон қизиқмаган ва бу масалани отаси билан муҳокама қилмаган.

Месси ортидан Роналдуга ҳам қамоқ жазоси таҳдид солмоқда

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга 8 млн евро ва 4 ойгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Cadena Ser хабарига кўра, португалиялик футболчи 2011-2013 йиллар давомида солиқларни тўлашдан бўйин товлашда гумон қилинмоқда.

Ҳозирда солиқ хизмати футболчининг ҳаракати жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик эканини аниқламоқда.

Қайд этилишича, «қаймоқранглилар» футболчиси мамлакат молия органи суриштирув эълон қилганидан сўнг ўз ишларини тартибга келтириш тараддудига тушган.

Агар Роналдунинг ҳаракатлари маъмурий ҳуқуқбузарлик деб топилса, у давлат ғазнасига 8 млн евро тўлайди. Агар унинг иши солиққа оид жиноят деб топилса яна ўша суммадаги жарима билан 4 ойлик қамоқ жазоси тайинланади.

Бироз олдинроқ Испания суди «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига солиқларни тўламагани учун 21 ой қамоқ жазоси тайинлаганди.

Изоҳ билдириш