Кеча, 24 май куни Тошкентдаги “Яланғоч ота” қабристонида Файзулла Муллажоновнинг дафн маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Бош вазир Абдулла Арипов, Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов ва ҳукуматнинг бошқа мансабдорлари марҳумни сўнгги манзилга кузатиб қўйдилар.
Ўзбекистон банк тизими асосчиларидан бири, атоқли иқтисодчи, тажрибали раҳбар, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Файзулла Мақсуджонович Муллажонов шу йил 23 май куни 67 ёшида тўсатдан вафот этди.