7401

Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 70-сессиясида иштирок этмоқда

Ўзбекистон 23 май 15:52 251

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 70-сессиясида иштирок этмоқда, дея маълум қилади вазирлик ахборот хизмати.

22 май куни очилган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 70-сессиясида 194 та аъзо давлатлар делегацияси қатнашмоқда.

Ҳар йили ЖССТга аъзо давлатларнинг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича раҳбарлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг сессиясида иштирок этиш учун Женевага ташриф буюради. Сессия давомида иштирокчилар ЖССТ фаолиятини кўриб чиқиб, ўз олдига янги мақсад ва вазифалар қўяди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг бу йилги сессиясида соғлиқни сақлаш соҳасига доир мураккаб масалалар ва уларнинг ечимига доир чора-тадбирлар кўрилмоқда.

23 май куни ЖССТга аъзо давлатлар Ташкилотга янги Бош директор сайланиши кутилмоқда.

Изоҳ билдириш