7384

Шавкат Мирзиёев Буюк Британия бош вазирига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон 23 май 14:40 245

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллиги бош вазири Тереза Мэй номига Манчестер шаҳридаги террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади.

«Давлатимиз раҳбари ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради, жароҳатланганларга соғлиқ тилади», дейилган ТИВ хабарида.

Манчестердаги портлаш америкалик поп-қўшиқчи Ариана Гранденинг концертидан сўнг, 23 майга ўтар кечаси юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, Manchester Arena стадионидаги портлашда 22 киши ҳалок бўлди ва 59 киши жабрланди.

Изоҳ билдириш