7373

Алишер Усмонов ҳомийлигида Тошкентда концерт дастури уюштирилади

Ўзбекистон 23 май 13:05 363

Афсонавий италиялик тенор Андреа Бочелли 8 июнь куни Ўзбекистонда концерт беради, деб ёзади UzDaily. Концерт Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳамкорлигида ва Алишер Усмонов ҳомийлигида ташкил қилинмоқда.

Фото: UzDaily

Бу Андреа Бочеллининг Тошкентдаги биринчи яккахон концерт дастури бўлади. Дастурдан классик асарлар ва оммабоп хит қўшиқлар ўрин олади.

Мусиқачига оркестр ва хор жўр бўлади. Андреа Бочелли билан бир саҳнада махсус меҳмонлар ҳам чиқиш қилади.

Изоҳ билдириш