7284

Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев Ўзбекистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон 23 май 8:14 329

22 май куни Россия ички ишлар вазири, полиция генерали Владимир Колокольцев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Колокольцевнинг икки кунлик ташрифи вақтида унинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов билан учрашувлари ҳамда ички ишлар ҳудудий органлари бўлимларига ташрифи белгиланган.

Россия делегациясининг Ўзбекистондаги ташрифи дастурининг илк банди унинг  Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасига ташрифи бўлди. Колокольцев бу ерга дафн қилинган Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти Ислом Каримов хотирасини ёд этди ва унинг қабрига гулчамбар қўйди.

Изоҳ билдириш