7192

Лионель Месси уч йиллик танаффусдан сўнг Ла лига тўпурарига айланди

Спорт 22 май 11:42 273

Каталониянинг «Барселона» клуби Испания чемпионлигини қўлга кирита олмаган бўлса-да, клуб ҳужумчиси Лионель Месси Ла лига тўпурарига айланди.

Мавсум давомида Лео 37 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу билан аргентиналик ҳужумчи 29 та гол урган жамоадоши Луис Суаресни ортда қолдириб кетди.

«Реал» вакили Криштиану Роналду жорий мавсум 25 та гол уришга эришди ва тўпурарлар пойгасида учинчи бўлди.

Месси сўнгги бор 2013 йилни Ла лига тўпурари сифатида якунлаганди. Ўшанда у рақиблар дарвозасини бир мавсумда 46 бор ишғол қилган. 2012 йил эса битта мавсумда 50 та гол уришга муваффақ бўлганди.

Изоҳ билдириш